Левандовски ўрнига “Сити” юлдузи олинади

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ёзги трансферлар даврида жамоа ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришларни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Каталонияликлар энг катта маош олаётган ва ёши ўтиб бораётган 37 ёшли Роберт Левандовски ўрнига бошқа тўпурар олишни режалаштиряпти. Аслида “Барса” асосий ҳужумчи ролига “Атлетико”дан Хулиан Альваресни мўлжаллаган.

Мадридликлар жаҳон чемпионини 100 миллион евродан қимматроқ баҳолаяпти. “Барселона” бу суммани кўтара олмайди. Шу боис, улар “Манчестер Сити”да бир йилдан бери ўйнаётган Умар Мармуш трансферига эътибор қаратмоқда.

Таъкидланишича, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам Мармушни жамоага олиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда, чунки у мисрлик ҳужумчининг ўйинини Бундеслигадаги давридан яхши билади.

Умар Мармуш “Манчестер Сити”га бир йилдан сал кўпроқ вақт аввал ўтган бўлса-да, унинг жамоадан кетиши эҳтимоли бор, чунки у АПЛга тўлиқ мослаша олмади ва бошқа кучли лигалардан келадиган яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!