37 ёшли Бензема “Реал”га қайтишга тайёр

  • 19 ноябрь, 10:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа оммавий ахборот воситаларида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубида ўйнаётган франциялик ҳужумчи Карим Бензема “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кенг тарқала бошлади.

Tecno

37 ёшли ҳужумчининг ўзи бу масалага ойдинлик киритиб, ўз фикрини айтди.

- “Реал”га қайтишим мумкинми? Флорентино Перес ҳамон “Қироллик клуби” президенти экан, бу ғоя амалга ошиши мумкин.  Мен унга ҳеч қачон рад жавобини бермайман.

Ўзимни ҳақиқий “реалчи” деб ҳисоблайман ва буни ҳис қиламан. Мадрид  ҳамон менинг шаҳрим.  Келажакда нима бўлишини кўрамиз, - деди Карим.

Бензема 2009-2023 йиллар давомида “Реал”да тўр тепган. Мадридликлар сафида тўрт марта Испания чемпиони, уч бор мамлакат кубоги соҳиби ва беш карра Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Энг муҳими эса, Карим Бензема “Реал”даги ўйинлари ортидан 2022 йили футболчиларнинг энг нуфузли индивидуал соврини – “Олтин тўп”ни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!