Миллатлар лигаси. Испания сафарда камбэк эвазига Хорватияни ютган бўлса, Англия йирик ҳисобда Чехияни таслим қилди
Миллатлар лигасининг 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
Жумладан, Англия ўз уйида Чехияни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Мазкур беллашувда Харри Кейн дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Соуфал ўз дарвозасига киритди.
Шунингдек, амалдаги Жаҳон чемпионлари Испания сафарда Хорватия устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлаб, Перишич ҳисобни очди. Бироқ Микель Мерино дубль қайд этиб, жамоасига 3 очко тақдим этди.
Қолган баҳсларда қайд этилган натижалар билан қуйида танишиб чиқинг.
Қозоғистон 2:2 Фарер ороллари
Албания 2:1 Сан-Марино
Беларусь 1:0 Финляндия
Люксембург 0:2 Болгария
Молдова 0:4 Словакия
Эстония 0:0 Исландия
Швейцария 3:0 Шимолий Ирландия
Шотландия 1:2 Словения

Фикрлар