39 ёшли Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтди

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимовични яна Швеция терма жамоаси сафида кўрамиз.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, 39 ёшли футболчи “ЖЧ-2022” саралаши ҳамда Эстонияга қарши ўртоқлик ўйини учун Швеция терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан жой олган.

"Милан" ҳозирча ушбу хабарни тасдиқламади. Златан эса жароҳати сабаб 28 февралдан буён майдонга тушмаяпти.

Ибрагимович Швеция терма жамоасидаги фаолиятини 2016 йилда якунлаган эди. 116 та ўйинда 62 та гол уришга эришган Златан терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар