4 нафар боксчимиз финалга чиқди!
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Куни кеча бокс баҳсларида ярим финал жанглари якунланди. 8 нафар спортчи билан ушбу турнирга йўл олган жамоамиз вакилларидан тўрттаси финални нақд қилишди, 2 нафар қизларимиз бўлса мусобақани бронза медаллари билан якунладилар.
Финалчилар:
-60 кг. Мадияр Данияров
-65 кг. Абдуллоҳ Мадаминов
-57 кг. Хуморабону Мамажонова
-60 кг. Одинахон Исмоилова
Бронза медали эгалари:
-51 кг: Зилолахон Юсуфова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар