4 ойлик музокаралардан сўнг Месси қарор қабул қилди

Лионель Месси ПСЖда қоладиган бўлмоқда. 

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси бу қарорни ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш ва президент Носир Ал-Хелайфи билан 4 ойлик музокаралардан сўнг қабул қилди. 

Ҳозир унинг шартномаси "2+1" кўринишида. Париж клуби унга мавсум якунига қадар янги "1+1" кўринишидаги шартнома таклиф қилмоқда. Леонинг қанча маош олишидан келишувнинг барча бандларигача, ҳаммаси деярли ҳал бўлиб улгурган. 

 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!