Суперлига трансферлари: "Динамо", "Қўқон-1912", "Андижон" ва "Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар бўлди
Суперлига баҳслари Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффусдан сўнг қайта бошланиш арафасида. Жамоалар янги босқичга тайёргарлик кўрар экан, таркибларда ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда.
Жумладан, Раҳимжон Давронов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Йўлдошев ҳамда Игор Голбан "Андижон" клуби билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. "Навбаҳор" эса Катулонди Кати ва Шерзод Ғуломжонов билан хайрлашди. Шунингдек, "лочинлар" ўз сафига Жоэл Кожони қўшиб олди.
Улуғбек Ҳошимов, Тил Мавретич, Маҳамаду Дембеле ва Драмане Салу "Динамо" клубини тарк этди. "Қўқон-1912" эса дарвозабон Раҳимжон Давронов трансферини расман эълон қилди.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби "Каттақўрғон"да ҳаракат қилган Беҳруз Асқаров ва "Андижон"дан кетган Жамшид Болтабоевни ўз сафига қўшиб олди. Клуб ҳали расмий хабар бергани йўқ, бироқ футболчилар ёзги йиғинни "бўрилар" сафида ўтказмоқда.
Маълумот учун, Суперлига 16 июль куни старт олади.

Фикрлар