ФИФА жаҳон чемпионатида жиддий ўзгаришга бел боғлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2030 йилдан кейин жаҳон чемпионати тақвимини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу қарорга асосий сабаб сифатида турнирлар вақтида кузатилаётган ўта юқори ҳароратлар келтирилмоқда.

RMC Sport маълумотига кўра, ташкилот раҳбарияти жаҳон чемпионатини анъанавий тарзда ёз фаслида ўтказиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканини муҳокама қилмоқда. Бу масалага 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати пайтида кузатилаётган иссиқ ҳаво, шунингдек, иқлим ўзгариши турнирлар ўтказилишига тобора кучлироқ таъсир қилаётгани туртки бўлди.

Муаммонинг энг ёрқин мисолларидан бири сифатида 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Франция ва Парагвай терма жамоалари ўртасида Филадельфияда бўлиб ўтадиган ўйин келтирилмоқда. Учрашув бошланишига келиб, ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши мумкин. Шаҳарда аллақачон ўта иссиқ ҳарорат бўйича огоҳлантириш эълон қилинган. Жамоалар машғулотларни ҳам шу каби шароитда ўтказишга мажбур бўлмоқда.

ФИФА доирасида 2030 йилги жаҳон чемпионатидан кейин халқаро футбол тақвимини янада катта кўламда ислоҳ қилиш масаласи ҳам муҳокама этилмоқда. Ташкилотда Қатардаги жаҳон чемпионати тажрибаси алоҳида таъкидланмоқда: иқлим шароити сабаб 2022 йилги мусобақа ноябрь—декабрь ойларига кўчирилган эди. Кўплаб мутахассислар ва футбол вакиллари ўша пайтда ўйинлар сифати ҳамда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори баҳолаган, жаҳон чемпионатини Европа мавсуми ўртасида ўтказишнинг афзалликларини қайд этган эди.

Шу билан бирга, Испания, Португалия ва Марокко мезбонлик қиладиган 2030 йилги жаҳон чемпионати олдиндан тасдиқланган ёзги тақвим бўйича ўтказилади. Бироқ ФИФАда июнь ва июль ойларидаги ўйинлар, айниқса Марракеш каби ҳарорати 40 даражадан ошиб кетиши мумкин бўлган шаҳарларда, жиддий саволлар туғдираётгани тан олинмоқда.

Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, муаммо фақат стадионлардаги шароит билан чекланиб қолмайди. Машғулот базалари, мухлислар учун фан-зоналарда хавфсизлик ва қулайлик, ходимлар меҳнат шароити, шунингдек, ўйинлар бошланиш вақти ҳам жуда муҳим омиллар ҳисобланади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам аввалроқ йирик мусобақалар ўтказиш муддатларини қайта кўриб чиқиш эҳтимолини рад этмаслигини айтган эди. Манбага кўра, 2034 йилги жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида катта эҳтимол билан қиш фаслида ўтказилади. Ёзги форматнинг келгуси тақдири эса 2030 йилдан кейин қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ бўлади.

Ҳусанов бўйича якуний маълумот берилди

Абдувоҳид Неъматов мундиал рекордига ҳисса қўшди

Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди

Ўзбекларда шу ўйинчи зўр экан! Футбол скаути Европа клубларини ўзбек футболчисига эътибор қаратишга чақирди

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!