
4-сариқ карточка туфайли навбатдаги ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар кимлар?
Мусобақа Регламентига кўра, майдондаги қўпол хатти-ҳаракати туфайли тўғридан-тўғри қизил карточка олган футболчини нечта ўйиндан четлатиш, камига маълум миқдорда моддий жаримага тортиш масалалари Тартиб-интизом қўмитаси қарори билан ҳал этилади. Бир ўйинда бош ҳакам томонидан икки маротаба огоҳлантирилган ва бунинг эвазига қизил карточка билан майдонни тарк этган футболчи навбатдаги ўйинда таркибга киритилмайди, битта ўйинни ўтказиб юборади.
Учрашув сонидан қатъий назар, сариқ карточкаларининг умумий сони тўртага етганда эса футболчи бешинчи учрашувда майдонга туширилмайди, ҳатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмайди. Қуйида ана шундай ўйинчиларнинг исм-шарифлари келтирилади, улар Супер ва Ёшлар лигасининг 9-турида томошабинлар қаторидан жой олишади.
ЎзПФЛ расмий сайти эса 4та сариқ карточка туфайли 9-турни ўтказиб юборадиган футболчилар номини маълум қилди.
Ёшлар лигаси
Жаҳонгир Аҳмедов “Пахтакор”
Pepsi Суперлига
Жаҳонгир Меҳмонов “Навбаҳор”
Жавлон Иброҳимов “Бунёдкор”
Фикрлар