
Шомуродовни Францияга олиб кетишмоқчи эди, бироқ...
Элдор Шомуродовга Франциянинг "Ренн" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "FootMercato" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Лоик Дизерининг ўзи ҳужумчи трансфери бўйича Рим клубига сўров юборган. Дизери "Ренн" жамоасининг спорт директори ҳисобланади.
Бироқ, клуб ҳужумчи учун курашда туркларга имкониятни бой бермоқда. Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби "Рома" билан тўғридан-тўғри боғланиб, футболчининг хизматлари учун 7 миллион евро миқдорида тўлов таклиф қилди. Туркия манбаларига кўра, бу келишувнинг амалга ошиш эҳтимоли юқори.
Фикрлар