Максим Шацких: "Мен ҳеч кимни ҳайдаганим йўқ"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Андижон” – “Қизилқум” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

Tecno

- Ўйин ҳақида умумий айтадиган бўлсам, олдинги турда “Бухоро”га қарши ўйин картинасидек кетди. Ўйиндан аввал футболчилар билан гаплашгандик, аммо кўп нарса режамиздек бўлмади. Буни таҳлил қилиб чиқамиз. Афсуски, режа асосида ҳаракат қилмаяпмиз. Иккинчи таймда ўзгаришлар бўлди. Йигитлар бошқача ҳаракат, бошқача азарт билан ўйнадилар. Ечиниш хонасида футболчиларга иккинчи тайм учун раҳматимни айтдим. Агар ўйинлар чоғида худди бугунги иккинчи таймдаги каби ўйнайдиган бўлсак, керакли очколарни қўлга киритамиз. Бир қатор эпизодларда ўхшамади. Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Дарвоза устуни ва тўсинлари ҳам футболнинг бир қисми. Кутилган ва кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Биз яратаётган вазиятлардан фойдаланишимиз керак. Акс ҳолда натижа бўлмайди. Гол бўлмаса ғалаба ҳам бўлмайди.  

- Захирадан майдонга туширган ёш ўйинчиларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Албатта, уларнинг ўйинидан мамнунман. Бу йигитлар биз билан ФИФА кунларида Тожикистондаги йиғинда қатнашишган. Улар иқтидорли футболчилар. Иложи борича имконият беришга ҳаракат қиламиз. Лекин ҳозирги пайтда бизнинг таркибимиз худди фалокатли ҳолатда. Захира ўриндиғимизда асосан ёш ўйинчилар ўтиришибди. Улардан максимал даражада фойдаланамиз. 19, 20, 21 ёшли футболчиларга имкон қадар имконият тақдим қиламиз.  

- “Андижон” икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Эпизодлар яратиш, ўйин ташкил қилиш бўйича “Бухоро” ва бугунги учрашувни солиштирганда 4 очко йўқотдик. 

- Уч нафар легионер жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақида муносабатингиз қандай?

- Бир нарса дея олмайман. Кетганини сабабини ўзларидан сўраш керак. Мен ҳеч кимни кетказганим ва ҳайдаганим йўқ. Улар ўзлари кетишди. Албатта, янги ўйинчилар топамиз. Яна иккита тур қолди. Шундан сўнг янги футболчилар олиш имконияти пайдо бўлади. Сифатли ва тажрибали ижрочиларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Negmat Negmatov
20/06/2025 11:33
'"Андижон"'-ни нимага кодирлигини келаси мавсум курамиз, бир -икки ойда жанговор команда тузиб бумайди, Месси билан Роналду-ни ни олиб келсаям. Макс га вахт бериш керак и кегин результат сураш керак булади.
Шухрат Хусаинов
20/06/2025 09:21
За щатских болею (болелщик )пахтакора Удача тебе