4 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда Тожикистон ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди
"Navruz Cup" халқаро турнири доирасидаги 3-ўрин учун баҳс якунига етди. Унда Тожикистон Қирғиз Республикаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашув тақдирини 54-дақиқада Парвиз Умарбоевнинг пенальтидан киритган голи ҳал этиб берди. Қайд этиш жоиз, кескин қарама-қаршиликларга бой ўтган баҳсда ҳар икки жамоадан 2 нафардан футболчи қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, тожикистонликлар бронза медалини қўлга киритди. Турнир чемпиони масаласига 19:00 да бошланадиган Ўзбекистон - Уганда ўйинида ойдинлик киритилади.
Фикрлар