4 йилдан буён ишсиз юрган Блан

"Барселона" клуби Кике Сетьеннинг истеъфосига тайёрланмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” раҳбариятида франциялик Лоран Блан номзоди ҳам пайдо бўлган. Унинг номзодини эса каталонияликлар билан илиқ муносабатда бўлган агент Жорже Мендеш таклиф қилган.

Бундан аввалроқ, “Барса”ни ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи Хавьер Гарсия Пимьента бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бланга “Барселона” бегона эмас. У 1996-97 йилларда ушбу жамоада тўп сурган. У 2016 йил ПСЖдан истеъфога чиққанидан буён ишсиз ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)