40 ёшли Ибрагимович терма жамоадан чақирув олди

“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига чақирилди.

“Россонерилар”нинг 40 ёшли ҳужумчиси ЖЧ-2022 йўлланмаси учун плей-офф учрашувларида терма жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Айтиш керакки, ярим финалда Швеция 24 март куни ўз майдонида Чехияга қарши баҳс олиб боради, агар финалга чиқса, Польша билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович беш йиллик танаффусдан сўнг ўтган йили яна терма жамоага қайтган эди.

Златан жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!