43 ёшли Буффон хорижга кетмоқчи

“Ювентус”дан кетганидан кейин ўзининг илк профессионал клуби – “Парма” шарафини ҳимоя қила бошлаган Жанлуижи Буффон 43 ёшга тўлганига қарамай, ҳали фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини билдирди.

- Мен Мексика ва АҚШ чемпионатида ҳам ўйнашни истайман. Бу мени бир тажрибадан ўтказиб кўришим керак.

Келажакда нима билан шуғулланишимни сўрасангиз, аниқ жавоб бера олмайман. Чунки мураббийлик қила оламанми ёки йўқ, буни ўзим ҳам билмайман. Ҳозирги мақсадим ўз устимда кўпроқ ишлаш, - деди Жанлуижи Буффон.

“Ювентус” тарихидаги энг кучли дарвозабон ўз юртидан ташқарида ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!