47 ёшли WBC собиқ чемпиони вафот этди

Германиялик боксчи Маркус Байер 47 ёшида оламдан кўз юмди. 3 декабрь куни WBC 3 карра чемпиони оғир касаллик туфайли Берлиндаги шифохонада вафот этди.  

Айтиб ўтиш жоизки, ҳаётининг якунида Байер Германия телевидениясида шарҳловчилик қилиб келган.

Маълумот учун, Маркус 1992 ва 1996 йилдаги Олимпиадада ҳаваскор сифатида иштирок этган. 1996 йилда профессионал рингда боксда фаолиятини бошлаб, 1999-2000, 2003-2006 йиллар давомида WBC чемпионлик камари соҳиби бўлган.