5 нафар боксчимиз Грознийда олтин медаль учун жанг қилади

 Чеченистонда бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Кеча мусобақа ярим финали доирасида беш нафар боксчимиз жанг ўтказди ва уларнинг барчаси ғалабага эришиб, финалга йўл олди. Бугун соат 19:00дан бошлаб боксчиларимиз мусобақа олтин медали учун рингга кўтариладилар:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Магомед Шамсаев(Чеченистон)

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Магомед Алимсултанов (Чеченистон)

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Муҳаммад Вахаев (Чеченистон)

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Нашхо Черхейко (Чеченистон)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Саид-Эми Мусаев(Чеченистон)

Боксчиларимиз жангларининг кетма-кетлиги бугунги дастур бўйича айнан шундай тартибда кўрсатилган.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!