5 та гол урилган ўйинда "Рома"га мағлуб бўлган МЮ финалга чиқди

Европа Лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Рома" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Бўрилар" таркибида Эдин Жеко, Бриан Кристанте ҳамда Никола Залевски рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, "қизил иблислар" ҳужумчиси Эдинсон Кавани дублни расмийлаштирди.

Шундай қилиб, икки ўйин ҳисобида кўра, 8:5 ҳисобида ғалаба қозонган манчестерликлар финал йўлланмасини қўлга киритди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. МЮ Европа Лигаси финалига чиқди!

  • 90+2'

    Уильямс ҳужумда қоида бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Рэшфорд ўз омадини синаб кўрди. Миранте тўпни ушлаб олди.

  • 86'

    Кристантенинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 84'

    Бруну Фернандеш ўз ўрнини Хуан Матага бўшатиб берди.

  • 83'

    ГООООООООООЛ! "Рома" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Никола Залевскининг зарбасидан кейин тўп рекошет натижасидан Де Хеанинг оёқлари орасидан ўтиб кетди.

  • 80'

    "Бўрилар" бироз чарчагандек кўринмоқда. Энди аксарият ҳужумлар хавфга қадар етиб бормаяпти.

  • 78'

    Жамоадоши оширган тўпга Гринвуд ета олмади.

  • 76'

    Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари фаолроқ бўлишга интилмоқда.

  • 74'

    Кавани ўрнига Рэшфорд майдонга тушди.

  • 72'

    Эдинсон Каванига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 70'

    Бруно Перес ўз ўрнини Давиде Сантонга бўшатиб берди.

  • 68'

    ГОООООООООООЛ! МЮ рақибга имконият қолдирмади!

    Бруну Фернандешнинг заргарона узатмасидан кейин Кавани дублни расмийлаштирди.

  • 66'

    Гринвуднинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 64'

    Бу сафар Миранте яхши ҳаракат қилди. Брунунинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

  • 62'

    Нималар бўлмоқда?! Де Хеа бу сафар тахминан 3-4 метр масофадан берилган зарбаси қайтарди. Манчестерликлар уйғонмаса, кейин кеч бўлиши мумкин.

  • 61'

    Мезбонлар рақибни шокдан чиқармаяпти. Бу сафар дабл-сейв амалга оширган Де Хеа жамоасини қутқарди.

  • 60'

    ГОООООООООООЛ! "Рома" қайтмоқда!

    Кристантенинг жарима майдони чизиғидан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 58'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Фред огоҳлантирилди.

  • 57'

    ГООООООООООЛ! Римликлар тарози паллаларини тенглаштирди!

    Педронинг узатмасидан кейин Эдин Жеко боши билан дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 54'

    Эдинсон Кавани воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Ҳакам хуштагини чалди.

  • 51'

    Пеллегринининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 48'

    Жарима майдони ичида тўп Магуайрнинг қўлига тегди. Феликс Брих ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида МЮда ўзгариш: Теллес ва Уильямс майдонга тушди. Улар Уан-Биссака ҳамда Шоуни алмаштирди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Меҳмонлар ўта чиройли комбинацион ҳужум уюштирди. Бироқ Бруну Фернандеш сўнгги нуқтани қўйишда бироз янглишди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Ўйин "қизил иблислар"нинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 41'

    Гейнрих Мхитаряннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Де Хеа қайтарди.

  • 41'

    МЮнинг "иштаҳаси очилиб кетди". Бу сафар Гринвуд хавфли зарба берди. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 39'

    ГОООООООООООЛ! Кавани жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади!

    Фреддан пас қабул қилиб олган Эдинсон жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди.

  • 37'

    Устунлик "бўрилар" томонга ўтди. Аммо улар буни таблога кўчира олмаяпти.

  • 35'

    Де Хеа бугун юқори даража намойиш этмоқда. Давид жарима майдони ичидан берилган бу сафарги зарбадан кейин тўпни ушлаб олди.

  • 34'

    Пеллегрини яқин масофадан кучли зарба берди. Де Хеа ўз ўрнида.

  • 33'

    Кавани ноаниқ узатмаси туфайли жамоаси ҳужумини барбод қилди.

  • 31'

    Мхитарян ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 30'

    Жароҳат олган Смоллинг ўз ўрнини Эбрима Дарбога бўшатиб берди.

  • 28'

    Крис Смоллингга тиббий ёрдам керак.

  • 26'

    Кавани яқин масофадан анча кучли зарба берди. Миранте хавфни бартараф этди.

  • 24'

    Учрашувда темп пасайиб кетди. Томонлар хавфли вазият ташкил этишда оқсамоқда.

  • 22'

    Айни дақиқаларда манкунияликлар ўйин тизгинини қўлга олишга муваффақ бўлди.

  • 20'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолган Кавани тўпни Мирантенинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 19'

    Пересга нисбатан жиддий қоида бузган Уан-Биссака огоҳлантирилди.

  • 17'

    Эдинсон Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 16'

    Манчестерликлар тўп назоратини қўлга олиш орқали рақибнинг тезлигини пасайтиришга уриняпти.

  • 14'

    Педронинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 11'

    Фонсека шогирдлари тезкор гол уришга бор кучини бериб ҳаракат қилмоқда.

  • 9'

    Манчини рақиб ярим майдонида Погбани йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 8'

    "Рома" футболчиси бўш қолган дарвоза қаршисида қолишига Де Хеа йўл қўймади.

  • 7'

    Пеллегрини жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба берди. Бироқ тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 5'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Мхитарян дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

  • 4'

    Илк хавфли зарба мезбоналрда: Манчинининг яқин масофадан берган зарбасини Де Хеа қайтариб қолди.

  • 2'

    Римликлар дастлабки дақиқалардан кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!