5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалчилари аниқланди
Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра куни кеча ушбу мусобақанинг иккинчи босқич чорак финал баҳслари ўтказилди.

2002 йилда туғилган футболчилар иштирок этаётган мусобақанинг чорак финал ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
 
Сирдарё – Навоий 0:2
Қашқадарё – Наманган 6:3
Тошкент шаҳри – Андижон 5:2
Бухоро – Самарқанд 5:0
 
Қуйида ярим финал жуфтликлари билан танишишингиз мумкин:
 
Навоий – Тошкент шаҳри
Қашқадарё – Бухоро
 
Мусобақанинг иккинчи босқичи ҳам ЎФА майдонларида ташкиллаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 
 
Мусобақани Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги мураббий ва селекционерлар гуруҳи кузатиб боришмоқда.