59 ёшли актёр Емельяненкони жангга чорлади

Россиялик актёр ва бастакор Никита Жигурда ММА жангчиси Александр Емельяненкони жангга чорлади.

Аввалроқ, Емельяненко, Жигурданинг 56 ёшли телебошловчи Владимир Соловьёвни жангга чақирганлигига салбий муносабат билдирган эди.

Бунга жавобан 59 ёшли Жигурда, Соловьёв билан жанг ўтказиш истаги PR ёки ёлғон келишув эмаслигини, ўз сўзларига жавоб бера олишини ва бу чорловдан воз кечмаслигини айтган. Шунингдек, у Емельяненконинг муносабатига ҳам кескин фикр билдириб, уни бокс бўйича баҳслашишга чақириш баробарида билдирган ҳақоратли сўзларига жавоб беришини айтган. У бу борада ўз Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)