6 март куни “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бўйича матбуот анжумани ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек, ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6 мавсумига старт берди. 2018 йилда мазкур лойиҳа 211та мамлакат вакилларини ўзида жамлайди.

Лойиҳанинг финал тадбирлари шу йилнинг 8-15 июнь кунлари Москва шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси иккинчи марта  “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок этади.

Қуръага кўра бу йил ҳам ёш дарвозабон мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 март куни ЎФА матбуот анжуманлари залида “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бўйича матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман соат 15:00да бошланади. Матбуот анжуманига юртимиздаги барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.  

Маълумот учун, лойиҳада иштирок этадиган ёш дарвозабонни танлаб олиш жараёни шу куни соат 10:00да Ўзбекистон футбол Ассоциациясида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!