6-турда қанча муддатга четлатилгани номаълум бўлган ҳакам 9-турда дербини бошқаради

Бир неча дақиқа олдин ПФЛ Суперлига 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувининг ҳакамларини маълум қилди. Унга кўра Тошкент дербисида Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайдиган бўлди.

Ушбу ҳакам яъни Аҳрол Рисқуллаев Суперлига 6-турида "Металлург" - "Қўқон-1912" беллашувида йўл қўйган хатоси учун Суперлига ўйинларини бошқаришдан четлатилганди. Аммо ЎФА матбуот хизмати рефери қанча муддатга "ўйиндан ташқари ҳолатда" қолишини маълум қилмаганди.

Безымянный_3

Мана энди кўриб турипмизки, Аҳрол Рисқуллаев 9-турда "Локомотив" - "Бунёдкор" иштирокидаги баҳсни бошқариб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
17/05/2019 17:57
футболли тепасидагила айтадиям қайтадиям