6 йиллик танаффус ёхуд Европа Суперкубогини ким шарҳлаши маълум

Бугун тунда Европа Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс Спорт телеканали орқали жонли эфирда узатилади. Ўйин шарҳида олти йилдан кейин ЎзМТРКга ўзига хос "Come back" қилган Даврон Файзиев бўлади. Бу ҳақида таниқли шарҳловчининг ўз телеграм канали орқали маълум қилди.

"2016 йил янаварь. Футзал бўйича Осиё кубоги. Шу турнир "Спорт ТВ" орқали сўнгги эфирга чиқишим эди. 6 йил бўпти бунга ҳам. Спорт телеканали билан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйганимизни айтгандим. Бугун эса насиб қилса шу опцияни амалда ишга туширамиз. Олти йиллик танаффусдан сўнг янги-эски жойда шарҳни бошлайман.

Ўйиннинг ўзи анонсга муҳтож эмас. Европа Суперкубоги. Чемпионлар лигаси ғолиби "Реал" Мадрид ва Европа лигаси чемпиони "Айнтрахт". Ўтган ва янги мавсумни боғлаб турувчи нуфузли учрашув. Аввалги сафар бу жамоалар титул учун ўйнаганларида 7:3 ҳисоби қайд этилган. Бу 1960 йилги финал эди. Қайси финал эканлиги ва ким ютганини бизнинг обуначилар тушунишади. 23:55 да бошлаймиз. Натижадан қатъий назар асосий вақтда тугашини ният қиламиз, чунки тунги 2:40 да шахматчиларимиз учиб келишади ва уларни кутиб олишга йўл оламиз. Актив кунлар ва уйқусиз тунларни бошлаймиз", — дейди Файзиев ўз телеграм каналида.

Маълумот ўрнида, учрашув бугун тунги 00:00да бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!