7 нафар "Ливерпуль" футболчиси АПЛнинг илк турида "Вест Хэм"га қарши ўйнамаслиги мумкин
“Ливерпул”нинг 7 нафар футболчиси АПЛнинг илк турида “Вест Хэм”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра ушбу ўйинда ҳимоячилар Деян Ловрен ва Рагнар Клаванлар аниқ майдонга тушишмайди. Шунингдек, Жо Гомес, Жоэль Матип, Трент Александр-Арнольд, Фабиньо ва Жордан Хендерсонлар ҳам катта эҳтимол билан ушбу учрашувда жамоасига ёрдам бера олишмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Вест Хэм" баҳси 12 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар