7 нафар ҳакамларимиз ва ўзбекистонлик ФИФА назоратчиси Саудия Арабистонидаги халқаро семинарда иштирок этишяпти
Жорий йилнинг 5-9 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ВАР технологияси ҳамда жисмоний тайёргарликлар бўйича ҳакамлар учун халқаро семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Аҳамиятли жиҳати, ушбу йиғилишда 7 нафар ҳакамимиз — Аҳрол Рисқуллаев, Акобирхўжа Шукуруллаев, Аскер Нажафалиев, Раҳимбек Каримов, Акмал Раҳимов, Иброҳим Исмоилов ҳамда Розиябону Юсупова, шунингдек, ўзбекистонлик ҳакамлар учун ФИФА назоратчиси ҳисобланувчи Фарҳод Абдуллаев ҳам иштирок этмоқда.
Семинар давомида ВАР технологияси, ундаги янгиликлар ва уларнинг футболга татбиқ қилиниши борасида кенг қамровли назарий ва амалий билимлар берилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, курс доирасида ҳакамларни УЕФА томонидан янги ишлаб чиқилган фитнесс тестлари билан ҳам таништириш режа қилинган.
ЎзФҲМ матбуот хизмати.
Фикрлар