7 нафар пара сузувчимиз Паралимпия ўйинларига 25 та лицензия қўлга киритди!

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) томонидан пара сузиш бўйича Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини берувчи якуний рейтинг эълон қилинди. 

Эътиборлиси, ушбу рейтинг натижаларига кўра 7 нафар ўзбекистонлик пара сузувчи Франция пойтахтида бўладиган Паралимпия ўйинларига жами 25 та лицензияни нақд қилди. Таққослаш учун, бундан аввал Токиода бўлиб ўтган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида пара сузувчиларимиз томонидан 20 та лицензия қўлга киритилган эди. 

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган пара сузувчиларимиз билан танишинг:

Эркаклар
Дмитрий Хорлин
Музаффар Турсунхўжаев
Ислам Асланов
Кирилл Паньнов
Фирдавсбек Мусабеков

Аёллар
Муслима Одилова
Шохсанам Тошпўлатова

Эслатиб ўтамиз, Париждаги Паралимпия ўйинларининг пара сузиш мусобақалари 29 августдан 7 сентябрга қадар “Paris La Defense Arena”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!