7 та гол урилган ўйинда АГМК Галиулин жамоасига ютқазиб қўйди

Ҳозиргина АГМК иштирокидаги назорат учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқликлар бу сафар Россиянинг “Нефтехимик” клубига қарши баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 3:4 ҳисобида АГМКнинг мағлубияти билан якунланди.

Назорат ўйини.

10 февраль, пайшанба.

АГМК (Ўзбекистон) — «Нефтехимик» (Россия) 3:4

Голлар: Мишенко (55), Абдураззоқов (77), Гадоев (84-пенальти) - Галиулин (4-пенальти), Дворецков (24), Баранов (56), Хубаев (57).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!