7 та Олимпиадада қатнашган мутахассис фикри: Париж энг ёмони бўлди

Испаниялик мутахассис Серхио Лопес Париж мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларини спортчи ва мураббий сифатида қатнашган еттита Олимпиада билан солиштирди.

“Мен ўзим бевосита қатнашган еттита ёзги Олимпия ўйинлари ичида бу энг ёмони. Австралиялик мураббий ҳам худди шундай фикрда. Бу энг ёмон мусобақа ва бу кўпчиликнинг фикри. Шикоятдан фойда йўқ, шароитлар ҳамма учун бир хил. Бундай ўйинларга мезбонлик қилиши билан мақтанадиган давлат учун бу уят. Осиё мамлакатлари ва ривожланмаган мамлакатлар бундай катта турнирларни ташкил этишда кўпроқ ютуқларга эришган. Бу менинг фикрим”, - деди испаниялик мутахассис Relevo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 55 ёшли Лопез 1988 йилда Сеулда (Жанубий Корея) бўлиб ўтган Олимпиаданинг 200 м масофага брасс усулида сузиш бўйича бронза медали совриндори ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!