75 йиллик қамоқ, одам савдоси ва ўғрилик! Дарвозабонларнинг хунук ҳикоялари

Дарвозабонларнинг қонида тақиқланган моддаларнинг аниқланиши жуда кам кузатиладиган ҳолат. Шунга қарамай, баъзан посбонлар бундай муаммолар билан тўқнаш келади. Бугун футбол тарихидаги энг ғалати воқеаларни ёдга оламиз.

Бернар Лама: Хабарим йўқ эди

дфьф

Бернар ПСЖ сафида Туриннинг «Ювентус» клуби билан УЕФА Суперкубогида тўқнаш келади. Икки учрашувда умумий 9 та гол ўтказиб юборгач, чуқур депрессияга тушиб қолади.

Бундан чиқиб кетиш мақсадида дарвозабон тақиқланган гашиш моддасини истеъмол қилади. Бу сир фош бўлишидан олдин, уни Франция терма жамоасига 2-рақамли дарвозабон сифатида чорлашади.

Унинг қонида гашиш моддаси бор эканлигини маълум бўлгач, футболдан 8 ойга четлатилади. Бернар эса, бу қарорга рози бўлмайди.

«Мен алкоголь ва сигарет сингари гашишни ҳам истеъмол қилиш мумкин, деб ўйлабман. Ахир, Франциянинг исталган қоронғи кўчаларидан уни топиш мумкин-ку!»

Бу ҳазил аралаш сўзлар манзилга етиб боргач, унинг дисквалификация 8 ойдан 2 ойгача қисқартирилди. Оқибатда, Бернар терма сафида аввалига ЖЧ, кейин Европа чемпионига айланди.

Игитанинг туғилган кунига совға

пукўплуўклпуўкл

“Чаён” услубида тўпни тўсиб қолган Ренени барча яхши танийди. У ўз вақтида гол киритиш борасида ҳам беназир эди. Фаолиятида 41 та гол урган кипер ҳам гиёҳванд моддалар билан тўқнаш келган.

Аввалига, 2002 йилда уни кокаин билан қўлга олишган. Орадан 2 йил ўтиб, Эквадорда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан яна ушланади. Биринчи бор осон қутилган бўлса, иккинчисида 6 ойга футболдан четлатилади. Пабло Эскобарнинг қалин дўсти бўлган Ренени бу воқеа ҳайрон қолдиргани йўқ.

Орадан бир неча йил ўтиб, Рене яна бир бор турмани «зиёрат» қилишга мажбур бўлди. Бу сафар, таниқли футболчи Колумбиядаги бошқа наркобарон – Молинага кўмак бераётганда қўлга олинади.

«Унинг қизини жиноятчилар гаровга олган эди. Улар талаб қилган пулни айтилган жойга етказиб бериш керак. Мен бу ишни қилишга қарор қилдим. Колумбия полицияси бундай операцияларни амалга оширмайди. Дўстимнинг қизини қутқариб қолиш мақсадида пулларни ўзим олиб борганим учун қамоқхонага ташлашди».

Колумбия суди Игитани 6 ойга ҳукм қилган бўлса-да, футболчи 1 ойдан сўнг, озодликка қўйиб юборилади.

Исландиялик баскетболчи ва ўғри Олаф

Олаф Готтскалкссон янги аср бошида баскетбол ва футбол билан параллель тарзда шуғулланади. Аҳолиси кам Исландия учун бу одатий ҳол. Олаф ҳатто Исландия футбол жамоаси шарафини 10 та ўйинда ҳимоя қилишга ҳам муваффақ бўлган.

2000 йилда у Англияга кўчиб ўтади. Афсуски, бу кўчиб ўтиш унга омадли келмади. Спортчи наркотик моддалар истеъмол қилишни бошлайди. 2005 йилда «Торки Юнайтед» клуби у билан айнан шу иллат сабабли шартномани бекор қилади. Британияда ишсиз қолиб кетган Готтскалкссон жиноятга қўл уради. У ўғрилик қилишни бошлайди. 2010 йилда бадавлат хонадонлардан бирига ўғриликка тушганида қўлга олинади. Англия суди уни ўз ватанига қайтариб юборади. Исландия суди эса, уни ортиқча шов-шувсиз бир неча кундан сўнг, уни қўйиб юборади.

Орадан 5 йил ўтгач, собиқ футболчи ўз уловида полиция ходимларининг автомашинасига бориб урилади. Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса рўй берган пайт Олаф ғирт маст ҳолда эди. Машинанинг орқасида эса, 5 ёшли ўғли бўлган. Фарзандининг ягона боқувчиси бўлгани учун, Исландия суди уни наркотик ва алкоголдан қутулиши учун шифохонага ётқизди.

Педд Кенни ва йўталдан дори

мошукшоушокаук

«Шеффилд Юнайтед» кипери Педд ихтиёткорсизлик қилгани учун жазолангани кўпчиликнинг ёдида эмас. 2009 йилда қаҳрамонимиз докторнинг рецептисиз дорихонадан йўталган қарши препарат сотиб олади. Ушбу дори таркибида гидрохлорид ва эфердин бор эканлиги кейин маълум бўлади. Бу омма юзини кўргач, Кенни атайин қилмаганини тан олди. Шунга қарамай, уни 9 ойга футболдан четлатишди.

Франциялик дарвозабондан фарқли ўлароқ, Британияда қонунлар анча жиддий. Қаҳрамонимиз футбол жамоаси билан машғулотларда иштирок этиш мақсадида базага ташриф буюрганида, уни ичкарига киритишмади. Орадан бир ҳафта ўтгач, клуб ўртадаги шартномани бекор қилди. Йўталга қарши дори сабабли, Кенни «Шеффилд» томонидан четга суриб ташланди.

9 ойдан сўнг, Ирландия терма жамоаси собиқ аъзоси «Болтон», «Лидс» сингари жамоаларда тўп сурди, бироқ фаолиятини қайта тиклашга уринишлар омадсиз якунланди.

Омар Ортис ва 75 йил

лпщукплщуклпщуклп

Мексикада жуда таниқли бўлган Ортис бир нечта маҳаллий клублар шарафини ҳимоя қилган. Ҳатто, бир бор терма жамоа либосида майдонга ҳам тушган. 2010 йилда тажрибали футболчини допинг тести кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Икки бор кетма-кет топширилган тест ижобий чиққач, «мушук» лақабли кипер қўлқопларини михга илиб юборди. Барчаси шу ерда якун топиши мумкин эди, бироқ…

2012 йилда Мексика ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уни қўлга олади. Маълум бўлишича, Ортис Мехиконинг энг катта жиноий гуруҳи аъзоси бўлган. У футболдан кетгач, наркокартелда фаолият олиб боради. Бундан ташқари, бадавлат инсонларнинг фарзандларини гаровга олиш ва бундан пул ундириш мақсадида тузилган жиноий гуруҳнинг вакили экан. Унинг қўл остида нақд 20 та бола гаровга олинади.

Ачинарлиси шундаки, 2 бола операция чоғида оламдан ўтади. Собиқ футболчининг амалга оширган жиноятлари сабабли, мамлакат суди уни 75 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Андре Онана ва ғалати аспирин

пщулкщплущклпщук

Голландиянинг «Аякс» жамоаси аъзоси Андре Онана яқинда УЕФА томонидан жазоланди. Камерунлик футболчи боши оғригани учун севгилисидан дори олиб келишини илтимос қилади. Кейинроқ маълум бўлишича, бу аспирин бўлмаган. Боз устига, у қабул қилган дори таркибида фуросемед моддаси мавжуд эди. Бу қабул қилинган допингнинг тезроқ организмни тарк этиши учун қўл келадиган модда. Катта эҳтимол билан, Онана камида 1 йилга футболдан четлатилиши мумкин.

Бу вазиятда кимдир футболчининг ёнини олишга уриниши мумкин, бироқ 24 ёшли профессионал футболчи қандай дорини қабул қилаётганини билиши лозим. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)