OKMK «Навбаҳор»га қарши учрашув ҳакамлари устидан шикоят киритмаслигини маълум қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган OKMK — «Навбаҳор» (2:2) учрашуви кескин курашларга бой тарзда ўтди. Баҳс давомида олмалиқликлар дарвозасига икки бор пенальти белгиланди ва жамоанинг бир футболчиси майдондан четлатилди.

Учрашувдан сўнг OKMK матбуот хизмати мазкур баҳсда ишлаган ҳакамлар устидан ЎзФҲМга расмий шикоят киритмаслигини маълум қилди.

«Суперлиганинг 23-тури доирасидаги OKMK — «Навбаҳор» учрашуви давомида ва якунида юзага келган бир қанча баҳсли вазиятлар нафақат майдондаги, балки VARдаги ҳакамларнинг қарорлари юзасидан ҳам шикоят киритиш учун етарли эди.

Бироқ яқинда ЎзФҲМ ва клуб раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги ўзаро келишувга мувофиқ, расмий шикоят киритмадик.

ЎзФҲМ раҳбариятининг бундан буён ҳакамлар устидан шикоят ёзиш шарт эмаслиги, нотўғри қарор чиқарган ҳакамларнинг ўзлари жазоланиши ҳақидаги ваъдаларига ишонган ҳолда, уларнинг адолатли қарорини кутамиз!» — дейилади клуб баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!