8 нафар боксчи қизларимиз финалга йўл олди

  • 22 январь, 2023, 18:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. 

Tecno

Бугун қизлар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик боксчиларнинг 8 нафари финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

-48 кг: Фарзона Фозилова – Типсатча Ёдваре (Таиланд) 5:0

-50 кг: Сабина Бобоқулова – Кеи Чи (Сингапур) 5:0

-52 кг: Феруза Казакова – Ти Нгуен (Ветнам) 5:0

-54 кг: Нигина Ўктамова – Анел Сакиш (Қозоғистон) 5:0

-57 кг: Ситора Турдибекова – Виктория Грефеева (Қозоғистон) 4:1

-63 кг: Зиёда Ярашова – Тананя Сомнуек (Таиланд) 0:5

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Анкар Ичшанова (Қозоғистон) 5:0

-81 кг: Саҳобат Ҳусанова – Порнипа Чути (Таиланд) 0:5

Азиза Зокирова ва Соҳиба Рўзметова ҳам финал баҳсида рингга кўтарилади. Қизлар ўртасидаги финал беллашувлари 25 январь куни ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!