8 нокдаун ва нокаутдан иборат ақлбовар қилмас жанг бўлди (Видео)

Aмерикалик Хосе Cепеда Лас-Вегасдаги бокс оқшомининг асосий жангида беларуслик Иван Баранчикни нокаутга учратди.

Жанг бешинчи раундда якунланди. Бунгача боксчилар бир-бирларини саккиз марта нокдаунга туширди. Cепеда беш марта (биринчи раундда уч марта), Баранчик уч бора бундай ишни амалга оширди. Жанг суперенгил вазнда (63,6 кг гача) бўлиб ўтди.

31 ёшли Cепеда ҳисобида 33 ғалаба (26 КО) ва битта мағлубият, 27 ёшли Баранчикда эса 20 ғалаба (13 КО) ва 2 мағлубият бор. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, мазкур вазнда ҳамюртларимиз Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ҳам фаолият юритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)