"ЖЧ-2026" арафасида яна бир Осиё қитъасидан бўлган терма жамоанинг мураббийи ишдан бўшатилди
Франциялик мутахассис Эрве Ренар сўнгги назорат учрашувларидаги омадсиз натижалардан сўнг Саудия Арабистони миллий жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.
RMC Sport нашри хабарига кўра, шартномани бекор қилиш қарори мамлакат футбол федерацияси томонидан "ЖЧ-2026" финал босқичи старт олишидан икки ойга ҳам етмай қабул қилинган.
Кадрлар бўйича ўзгаришларга жамоанинг сўнгги ўртоқлик учрашувларидаги натижалари сабаб бўлган. Март ойидаги тайёргарлик йиғини доирасида Саудия Арабистони терма жамоаси кетма-кет учта мағлубиятга учради: Мисрдан (0:4), Жазоирдан (0:2) ва Сербиядан (1:2). Ушбу баҳслар жаҳон чемпионати учун якуний рўйхат эълон қилиниши олдидан ўтказилган синов ўйинлари эди.
Маълумот учун, мундиалнинг "H" гуруҳида Испания, Уругвай ва Кабо-Верде жамоаларига қарши майдонга тушади. Жамоага янги бош мураббий ким бўлиши яқин вақт ичида маълум қилинади.
Фикрлар