"Реал" Чемпионлар лигасининг финалига чиқди
Мадриднинг "Реал" (U-19) жамоаси УЕФА Ёшлар лигасининг жорий мавсумида финалга чиққан иккинчи иштирокчига айланди.
Ярим финал баҳсида Альваро Лопес шогирдлари ПСЖ (U-19)ни пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Пенальтилар сериясида "Реал" дарвозабони Хавьер Наварро ҳал қилувчи ўйин кўрсатиб, 3 та зарбани қайтарди.
Мазкур мусобақанинг биринчи финалчиси Белгиянинг "Брюгге" жамоаси бўлиб, у ярим финалда "Бенфика"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган.
Финал учрашуви 20 апрель куни Лозанна шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар