8 та гол урилган баҳсда "Интер" рақибини тор-мор этди
Италия А серияси 15-туридан ўрин олган "Интер" - "Кротоне" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда Антонио Конте шогирдлари рақибини йирик ҳисобда тор-мор этди. Учрашувда жами 8 та гол киритилди, шулардан 6 таси "Кротоне" дарвозасига, қолган 2 таси Ханданович постига йўлланди. Голларга "Интер" сафида Лаутаро Мартинез (хет-трик), Ромелу Лукаку ва Ашраф Ҳакими муаллифлик қилди, "Кротоне" сафида эса Галемичь ва Занеллатолар гол уришди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Интер" 36 очко билан турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.
- 90'

Ҳакам ўйинга вақт қўшиб бермади. Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 87'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ашраф Ҳакими қанотдан ёриб кириб, аниқ зарба йўллади. "Кротоне" ўйинни буткул ташлаб юборди.
- 85'
Мессиаснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 81'

Бастони ўз ўрнини Коларовга бўшатиб берди.
- 79'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутарони тўхтатиб қоладиганлар борми? У ажойиб тарзда дарвозабонни доғда қолдирди.
- 75'

Янг ва Лукаку ўрнига Дармиан ва Перишич майдонга ташланди.
- 74'

Лукаку тиббий ёрдам олмоқда.
- 70'

Гальярдини ўрнига Барелла майдонга тушди.
- 67'
Бастонининг узатмасига Лаутаро етиб бора олмади.
- 64'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди.
- 61'

"Интер" бурчак тўпидан муваффақиятли фойдалана олмади.
- 59'
Лаутаронинг жарима майдонига узатмаси ўтмади.
- 57'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Брозовичнинг узатмасини Лаутаро дарвозага жойлаб қўйди.
- 55'
Брозович рақиб жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади.
- 52'

Луперто ("Кротоне") сариқ карточка ишлаб олди.
- 50'
Сенсининг жарима майдонига узатмаси муваффақиятсиз чиқди.
- 49'
Марроне ("Кротоне") жарима майдони яқинида фол ишлатди. "Интер"да яхши стандарт.
- 48'

Сенси Видаль ўрнига майдонга туширилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Мессиас йўллаган зарба Хандановичга қийинчилик туғдирмади.
- 41'

Лаутаронинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 40'
Ҳакимининг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 36'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Големич пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
- 34'
Реца жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ВАР билан боғланиб, пенальти белгилади.
- 31'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Николо Барелланинг 100 фоизлик пасидан сўнг, Лаутаро тўпни дарвозага йўналтириб юборди.
- 29'
Лаутаронинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 27'
Брозовичнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 25'
Янгнинг дарвоза томон зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.
- 23'
Брозовичнинг яна бир зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 22'

Владимир Големич ("Кротоне") рақибни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- 20'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро Мартинес ҳисобни тенглаштирмоқда. Лукакунинг паси осонлик билан бўйсундирилди ва зарба бехато чиқди.
- 18'

Лукаку офсайдда қолиб кетгани туфайли "Интер" ҳужуми тўхтатилди.
- 18'
Мессиас ("Кротоне") жарима майдонига катта тезликда кириб борди. Аммо зарбагача иш етиб бормади.
- 16'
Лаутаро ноқулай тарзда узатилган тўпни қабул қилиб, зарба берди. Бироз ноаниқ.
- 12'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Кротоне" ҳисобни очмоқда. Занелатто боши билан аниқ зарба йўллади.
- 11'
Мессиас ("Кротоне") ҳимоячилардан ўтиб, зарба берди. Аммо сўнгги футболчи тўп йўлига ғов бўлишга улгурди.
- 8'

Илк сариқ карточка соҳиби - Реца ("Кротоне").
- 5'
Брозовичнинг зарбаси ўз жамоадошига тегиб, майдонни тарк этди.
- 4'

Янгнинг бурчак узатмаси анча кучли чиқди.
- 4'
Бастонининг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер" ва "Кротоне" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.



Comments