9 та ҳамюртимиз жанг ўтказиши режалаштирилган бокс оқшомига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди (фотогалерея)

Хабарингиз бор, 3 апрель санасида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида профессионал жанг оқшоми бўлиб ўтади. "Ҳумо Арена" кўп тармоқли спорт саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу нуфузли спорт тадбирида профессионал бокснинг супер-енгил вазн тоифасида 2 йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади. Унга ушбу камарлар учун айни пайтда мажбурий даъвогар ҳисобланган Риосуке Иваса рақиблик қилади. 

Шунингдек, ушбу турнир доирасида яна 8 нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказади. 

Бугун Миллий Олимпия Қўмитаси мажлислар залида ушбу жанг кечаси ташкилотчилигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, бокс федерация бош котиби Мурод Мамадалиев, МОҚ раиси маслаҳатчиси Алишер Каримов, бокс федерация халқаро алоқалар департаменти директори Миршоҳид Тиллабоев иштирок этди. 

Қуйида матбуот анжуманидан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар