@Stayathomechallenge Петр Чех ҳам футболчи, ҳам хоккейчи сифатида челленжда қатнашди (Видео)

"Челси" ва "Арсенал" клубларининг собиқ дарвозабони Петр Чех "уйда қол" челленжида иштирок этди.

"Афсонавий Игорь Ларионов мени "уйда қол" челленжига чақирди, мен таклифни қабул қилдим ва мен энг севган спорт турларимни бирлаштирдим!" - деб ёзди Чех ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли чехиялик хоккейда NIHLнинг иккинчи дивизионида (Британиянинг даражаси бўйича тўрттинчи дивизиони) фаолиятини олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!