А Серия. "Наполи" йирик ҳисобда зафар қучди

Неаполдаги "Сан-Пауло" стадионида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритишди. Голларга Аркалиуш Милик, Лоренцо Инсинье ҳамда Симоне Вердилар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Карло Анчелотти шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 51 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Генуяликлар эса 33 очко билан 6-поғонани эгаллаб  турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!