А Серия бошланмоқда, марказий учрашув "Лацио" - "Наполи"
Бугун янги мавсуми қизиқарли ўтиши айтилаётган Италия А Сериясига ҳам старт берилади.
Илк турнинг марказий баҳси Римдаги "Олимпико" стадионида кечади. Шу куни "Лацио" ўз майдонида чемпионат фаворитларидан бири ҳисобланган "Наполи"ни қабул қилади.
Қуйида ҳар иккала жамоанинг бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкинг бўлган тахминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:
"Лацио" – "Наполи"
Стадион: "Олимпико" (Рим, Италия)
Бошланиш вақти: 23:30
Бош ҳакам: Лука Банти (Ливорно)
"Лацио": Стракоша – Уоллес, Ачерби, Раду, Марушич, Дурмиси, Пароло, Бадель, Милинкович-Савич, Альберто, Иммобиле.
"Наполи": Карнезис – Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Руй, Аллан, Руис, Хамшик, Мертенс, Кальехон, Инсинье.
Фикрлар