А Серия клубига янги бош мураббий тайинланди
Италиянинг "Болонья" клуби Синиша Михайловични бош мураббий сифатида эълон қилди.
Унга кўра 49 ёшли хорватиялик мутахассис А Серия клуби билан мавсум якунигача шартнома имзолади. Агар раҳбарият унинг ишидан қониқиш хосил қилса, шартнома яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бунгача “Болонья”га Филиппо Инзаги устозлик қилиб келаётган эди.
Маълумот учун, Михайлович “Болонья”ни 2008/09 йилги мавсумда ҳам бошқарган. Бироқ, мавсум якунида истеъфога чиқарилган эди.
“Болонья” айни дамда 14 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар