
АПЛ. “МЮ” қаторисига 3-ўйинда зафар қучди ва яққол пешқадамга айланди
Англия чемпионати 3-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Лестер” футболчиларини қабул қилди.
Анчагина қийин кечган ўйинда манкунианлар иккинчи бўлимда киритилган иккита гол эвазига зафар қучди. Эътиборлиси ҳар икки голни захирадан майдонга тушган футболчилар, яъни Маркус Рэшфорд ва Маруна Феллайни киритди.
Қайд этиш керакки, 53-дақиқада Ромелу Лукаку пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Манчестер Юнайтед – Лестер 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 70 Рэшфорд, 2:0 – 82 Феллайни
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Блинд, Валенсия, :онс, Мата (Рэшфорд, 67), Матич, Погба, Мхитарян (Феллайни, 74), Марсьяль (Лингард, 76), Лукаку.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Марез, Ндиди, Жеймс, Олбрайтон (Грэй, 60), Окадзаки (Кинг, 60), Варди.
Огоҳлантириш: Мхитарян (54).
Фикрлар