АПЛ. "Манчестер Юнайтед" мавсумни ғалаба билан бошлади

Унда "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер Сити" жамоалари ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

  • 90+5'

    Ўйин тугади! МЮ "Лестер" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. АПЛни SPORTS.uz билан кузатишда давом этинг!

  • 90+3'

    Гооол! Варди ўз ниятига етмоқда! 2:1!

  • 90+1'

    Вардииии! Жейми тўхтатмасдан гол киритишга ҳаракат қилди. Қарор тўғри эди, аммо ижро ноаниқ чиқди

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 84'

    Бу орада мезбонлар сафида ўзгариш бўлди. Жамоа сардори Поль Погба ўрнига Маруан Феллайни майдонга тушди

  • 83'

    Гооол! Люк Шоу ҳисобни 2:0 га келтирмоқда

  • 80'

    Клод Пюэль сўнгги ўзгаришни амалга оширишга қарор қилди. Адриен Силва ўрнига Иборра майдонга тушди

  • 78'

    Лукакууууу! Нима қиляпсан? Ромелу ҳозир 6 метр масофадан гол кирита олмади. Аниқроғи Шмейхель қутқарди "тулкилар"ни

  • 77'

    Жозе Моуриньо Фредни майдондан олишга қарор қилди. Унинг ўрнига Скотт Мактоминай тушди

  • 76'

    Келечи Ихеаначонинг зарбасини Де Хеа катта қийинчилик билан бартараф этди

  • 69'

    Андреас Перейрага сариқ карточка кўрсатилди

  • 67'

    МЮ сафида дастлабки ўзгариш бўлди. Маркус Рэшфорд ўрнини Ромелу Лукаку эгаллади

  • 65'

    Хуан Мата қулай нуқтадан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, аммо Андре Марринер эркин  зарба белгиламоқда

  • 64'

    "Лестер" сафида бир-йўла икки ўзгариш бўлди. Даниэль Амарти ўрнига Рашид Геззаль ўйинга қўшилди. Жеймс Мадиссон эса ўз ўрнини Жейми Варди тушди

  • 62'

    Байииии! Бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Ихеаначони ивуарлик ҳимоячи бир уринишда тўпсиз қолдирди

  • 60'

    МЮнинг ҳужумларидаги якунловчи пас беришда аниқлик етишмаяпти

  • 56'

    Матео Дармианнинг зарбасини Шмейхель иккинчи уринишда ушлаб олди

  • 55'

    Энди эса Фред огоҳлантирилмоқда

  • 52'

    Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиққан эди. Лайнсмен ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди

  • 51'

    Амарти огоҳлантирилди. Бу мавсумдаги дастлабки сариқ карточка

  • 49'

    МЮ футболчилари бурчак зарбасига эга бўлишди. Каспер Шмейхель тўпни ушлаб олди

  • 48'

    Рэшфорд ўнг қанотдан рейд уюштирди. Грэй тўпни чиқариб юборди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди!

  • 45+2'

    Танаффус! Ҳозирча 1-0, олдинда МЮ

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 42'

    Люк Шоу Хуан Мата билан "девор" ўйнаб яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Шмейхель қайтарди

  • 40'

    Ўхххх! Санчес бош билан зарба йўллади, ноаниқ. Аммо лайнсмен голни инобатга олмас эди барибир. Чунки оффсайд қайд этилди

  • 40'

    Погба ажойиб комбинациядан сўнг узоқдан зарба йўллади. Шмейзель ўз уйида

  • 35'

    "Лестер" тўпни назорат қилмоқда

  • 31'

    Эххх! Санчес Фредни қулай вазиятга чиқиб бораётган эди. Тезлик етишмади бразилиялик футболчига. Қарши ҳужум барбод бўлди

  • 30'

    "Лестер" кетма-кет бурчак зарбаларига эга бўлмоқда

  • 29'

    Ўххх! Де Хеа қутқармоқда МЮни

  • 28'

    Эътиборлиси, Бельгия устози - Роберто Мартинес ва Англия бош мураббийи - Гарет Саутгейтлар ёнма-ён ўтириб, бугунги беллашувни кузатиб боришмоқда

  • 26'

    Чилуэлл чап қанотда анча фаол. Бурчак зарбаси ишлади

  • 21'

    Майдон марказида Фред йиқитилди

  • 18'

    Ўйин анча сокинлашди

  • 14'

    Ихеаначо сал бўлмаса ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ лайнсмен оффсайд қайд этди

  • 13'

    Ндиди узоқ масофадан Де Хеанинг реакциясини синаб кўрди. Испаниялик посбон ўз ўрнида

  • 12'

    Чилуэлл чап қанотдан "рэйд" қилаётган вақтда Эрик Байи ҳимояда мукаммал ўйнади

  • 10'

    "Лестер Сити" ҳавфли жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 9'

    Қизиқ. МЮ ҳимояланмоқда. Бу уларга қимматга тушиши мумкин

  • 7'

    "Лестер" бурчак зарбасига эга бўлди. Стандарт вазият муваффақиятсиз якунланди

  • 5'

    Старт анча қизиқарли тарзда бошланди. "Лестер"да хатолар кузатилмоқда. Бу уларга қимматга тушиши мумкин

  • 3'

    Гооол! Погба 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди

  • 2'

     

    Ана холос! Пенальтиии! "Лестер" дарвозасига! Қизиқ

  • 1'

    Ўйинни "Лестер" футболчилари бошлаб беришди. Бугун улар кўк рангдаги формаларда ҳаракат қилишмоқда. Мезбонлар эса қизил рангдаги либосларда тўп суришмоқда

  • 1'

    Диққат қилинг, ўйин бошланди!

  • 23:56'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун Поль Погба жамоа сардори

  • 23:30'

    Мухлислар мавсумнинг илк ўйинини кузатиш учун "Орзулар театри"га келишмоқда

  • 23:25'

    Ўтган мавсум "Олд Траффорд"да ўтган беллашув шундай ҳисоб билан якун топган эди

  • 23:10'

    Ассалому алайкум, қадрли футболсевар дўстлар! Бугун орзиқиб кутилан Англия Премьер-лигаси старт олмоқда. Мавсумнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер Сити" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу ўйиндан матнли трансляцияни эса мазкур саҳифа орқали кузатиб бориш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!