
АПЛда кичик сенация: “МЮ” 1 киши кўп бўлиб ҳам “Борнмут”ни енга олмади
Англия чемпионати 27-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Борнмут” футболчиларини қабул қилди.
Анчагина қизғин ва курашларга бой кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Ўйиннинг 23-дақиқасида Маркос Рохо ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Жошуа Кинг пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим якунида “МЮ” 1 киши кўп бўлиб ҳаракат қила бошлади. Аммо Жозе Моуриньо жамоаси бундан фойдалана олмади ва ўйин 1:1 ҳисобида тугади.
Манчестер Юнайтед – Борнмут 1:1
Голлар: 1:0 – 23 Рохо, 1:1 – 40, пенальти Кинг.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Шоу (Рэшфорд, 70), Валенсия, Мата, Погба, Кэррик (Феллайни, 70), Марсьяль, Руни (Лингард, 70), Ибрагимович.
Борнмут – Боруц, Кук, Дэниэлс, Смит, Мингз (Карджилл, 78), Артер, Серман, Пью (Гослинг, 46), Фрэйзер, Кинг, Афобе.
Огоҳлантиришлар: Артер (13), Серман (33), Ибрагимович (39), Кэррик (58), Гослинг (71), Рэшфорд (80).
Четлатиш: Серман (45).
Фикрлар