Ўзбекистондек мундиалга чиқиш учун футболдан бегона одамларни йўқотиш керак!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё саралаш турнирида муваффақиятли иштирок этиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилгани футбол жамоатчилиги томонидан ҳамон муҳокама қилинмоқда.

Tecno

Sports.uz портали терма жамоамиз  ва футболчиларимиз ҳақидаги янги муносабатларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишда давом этади.

Кирилл Брейдо, ЦСКА клуби коммуникациялар бўйича директори:

- Табиийки, ЦСКА Аббосбек Файзуллаев ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларини мунтазам тарзда диққат билан кузатиб келди.

Биз Аббос учун жуда хурсандмиз ва клубимиз футболчиси муҳим роль ўйнаган муваффақиятли натижа билан уни табриклаймиз.

Аббос жуда катта йўлни босиб ўтди.  У Олимпия терма жамоаси учрашувларида ҳам, бевосита мамлакатининг бош жамоаси ўйинларида ҳам иштирок этди.

Биз Файзуллаев билан фахрланамиз, Аббосни ва унинг жамоасини юксак натижа билан самимий табриклаймиз.

Самат Смаков, Қозоғистон терма жамоаси собиқ футболчиси, “Жетису” жамоаси бош мураббийи:

Ўзбек биродарлар, офарин! Қутлуғ бўлсин! Бундан бахт учун энг аввало, болалар футболи, инфратузилма ва ҳакамлар корпусига эътибор бериш, у ерларда футболга бегона одамлар бўлишига йўл қўймаслик керак. Мана шу – муваффақият гарови бўлади! Биродарлар табриклайман.

Дмитрий Ан, Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи:

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққани – тарихий воқеа. Бутун мамлакат терма жамоанинг мундиалга чиққанидан хурсанд ва фахрланмоқда. Буни кўриш жуда ёқимли.

Ҳар бир терма жамоанинг ўз вазифаси бор. Бу кейинги босқичга чиқиш. Энди Ўзбекистон жаҳон чемпионатида ўз гуруҳидан чиқишига умид қиламиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси охирги 26 та учрашувдан 25 тасида ижобий натида қайд этгани ва бир бор мағлубиятга учраганини алоҳида таъкидлаш лозим. Футболчиларимиз муддатидан олдин мундиалга йўлланмани нақд қилди.

Шундай бўлса-да, ўзбекистонлик ишқибозлар қаҳрамонларимиздан 10 июнь куни Қатар миллий терма жамоасига қарши  Тошкентда ўтказиладиган саралаш босқичининг охирги учрашувида ҳам фақат ғалаба кутмоқда.

Россия жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистонга “вызов” ташлади!

Кимлар ўйнаяпти? Ўзбекистон футболчиларига эътибор беринг!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Адхамжон Низомов
07/06/2025 18:13
Козогистон шу каби жамоалар билан уртокликда уйнаб курса,билиб олади узини кандай кучга эгалигини.
&
Адхамжон Низомов
07/06/2025 18:11
Факат козок мтж мураббийи Али Алиев чидолмаяпти.Яна УЕФА томонларга олиб кочяпти ОФК футболини паст курсатиб.Билмасэканда Осие футболи жадал ривожланиб кетаётганин.Иордания,Индонезия,Лекин табриклапти.