АҚШ терма жамоаси "Реал"да муваффақиятсизликка учраган Лопетегини ишга таклиф қилмоқчи

Яқиндагина "Реал"дан истеъфога чиқарилган Хулен Лопетеги АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра океан орти терма жамоаси 52 ёшли испаниялик мутахассис билан музокараларни бошлаб юборди. Қайд этиш лозимки, Лопетеги терма жамоада ишлаш бўйича катта тажрибага эга. У Испания терма жамоаси билан ЖЧ-2018 саралашидан муваффақиятли ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоаси ЖЧ-2018 финал босқичига чиқа олмагани сабаб бош мураббий Брюс Аренани истеъфога чиқарган эди. Шундан буён ушбу вазифани Дэйв Сарачан вақтинча бажариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!