АҚШда бугунги баҳслар тугади
 

АҚШнинг Мемфис шаҳрида давом этаётган эркаклар ўртасидаги теннис турнирида иккинчи давранинг бугунги беллашувлари якунланди.

Мукофот жамғармаси 642 750 АҚШ доллари бўлган "Memphis Open - 2017" халқаро турнири мезбон теннисчиларнинг аксарияти ўз мухлисларини хушнуд этди. Айниқса, Райан Харрисон учинчи рақамда сараланган ўз ҳамюрти Сэм Куэррини мағлуб этган учрашув қизиқарли бўлди.

Учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Дамир Джумхур (Босния и Герцеговина) — Стив Дарси (Бельгия, 7) 7:6 6:4

Дональд Янг (АҚШ) — Райлли Опелка (АҚШ, WC) 7:6 6:3

Жон Иснер (АҚШ, 2) — Йосихито Нисиока (Япония, LD) 4:6 6:3 6:4

Райан Харрисон (АҚШ) — Сэм Куэрри (АҚШ, 3) 6:3 6:1

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)