Агуэро АПЛда Ширернинг тарихий рекордини янгилаши мумкин

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 25-тур марказий баҳсида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни “шаҳарликлар”нинг ҳар уччала голига ҳам Серхио Агуэро муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, бу Агуэро учун АПЛдаги 10-хет-трик бўлди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра аргентиналик тўпурар бу борада афсонавий Алан Ширернинг рекордига яқинлашиб олди. Қайд этиш лозимки Ширер фаолияти давомида премьер-лигада жами 11та хет-трик қайд этган.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум АПЛда жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!