Агуэронинг АПЛдаги хет-триклари сони 9 тага етди
Ads

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро ҳозиргина якунига етган Англия премьер-лигасининг "Хаддерсфилд"га (6:1)га қарши баҳсида хет-трик қайд этди.

Эътиборлиси, бу 30 ёшли аргентиналик футболчи учун АПЛдаги тўққизинчи хет-трик бўлди.

Маълумот учун, Агуэро бу кўрсатгич борасида ҳозирча фақатгина афсонавий Алан Ширердан (11) ортда бормоқда.