“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” клуби матбуот хизмати миллий терма жамоаларга чақиртирилган “шаҳарлик” футболчиларнинг халқаро майдондаги ўйинларини кузатиб бормоқда ва уларга муносабат билдиряпти.

Хусусан, машҳур клуб ўз ўйинчилари майдонга тушган халқаро миқёсдаги Норвегия, Португалия ва Ўзбекистон иштирокидаги учрашувлар ҳақида маълумот берди.

- Эрлинг Холанд халқаро майдонда ҳам ўзининг юқори натижадорлигини намойиш этиб, Норвегия терма жамоасининг Дания устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабасига иккита гол билан ҳисса қўшди.

Норвегия терма жамоаси учрашувни фаол бошлади. 14-дақиқада “Сити”нинг собиқ  футболчиси Оскар Бобб ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Холанд ҳам гол уриб, Норвегиянинг устунлигини янада оширди.

Мезбонлар учрашув жараёнини назорат қилаётгандек эди. Бироқ Миккель Дамсгорднинг 30-дақиқа арафасида урган голи Данияга ўйинга қайтиш имконини берди.

60-дақиқада Расмус Хойлунд ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг учрашув янада кескин тус олди.

Бироқ учрашув якунига 15 дақиқа қолганида Норвегиянинг энг яхши тўпурари Холанд яна бир бор ўз сўзини айтди. У Дания жарима майдони ичида туриб, тўпни дарвозанинг юқори чап бурчагига йўллади ва жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижа Норвегияга ўз гуруҳида урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи бўйича пешқадамликни сақлаб қолиш имконини берди.

Португалия терма жамоаси ҳам илк учрашувида ғалаба қозонди. Португалиянинг Уэльсга қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган баҳсда “Манчестер Сити” сардори Рубен Диаш тўлиқ ўйин ўтказди.

29 ёшли ҳимоячи марказий ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Уэльс терма жамоасига дарвоза томон аниқ зарба бериш учун фақат бир марта имконият қолдирди холос.

Жоау Феликснинг жарима майдони четидан йўллаган зарбасидан кейинги рикошет ҳал қилувчи голга айланди. Шу тариқа Диаш терма жамоа сафидаги 81-ўйинини ўтказди ва Португалиянинг Миллатлар лигасидаги чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш йўлидаги кампаниясини ғалаба билан бошлашига ҳисса қўшди.

Абдуқодир Ҳусанов ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик учрашувида тўлиқ ўйнади. Ўзбекистон фойдасига 3:1 ҳисобида якунланган баҳсда Ҳусанов марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилди.

Элдор Шомуродовнинг дубли ва Ҳусайн Норчаевнинг учрашув якунига яқин урган голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди. Эрон терма жамоасининг жавоб тўпи эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган Жаҳонгир Ўрозов ҳисобига ёзилди, - деб баёнот берди “Манчестер Сити” матбуот хизмати.

Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!

Шок хабар: Тўртта машҳур клуб Ҳусановни олиш бўйича иш бошлади!

Эронда Ўзбекистондан мағлубиятга кескин муносабат билдирилди

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!