Академик эшкак эшишда яна бир бронза медали
Nurali
Академик эшкак йўналишида терма жамоамиз бугун ажойиб натижа қайд этишди
Осиё ўйинларининг бугунги беллашувлари терма жамоамиз учун ажойиб бошланди. Академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган баҳслар вакилларимиз учун омадли бошланди.
Олтин ва кумуш медалларидан кейин бир неча дақиқа аввал бронза медали ҳам терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйилди. 4 кишилик йўналишда учинчи бўлиб маррага етиб келишди. Хитой ва Индонезия вакиллари бу йўналишда олтин ва кумуш медалларига эгалик қилдилар. Ушбу беллашувда терма жамоамиз шарафини Исломбек Мамбетназаров, Шероз Ҳакимов, Отамурод Раҳимов ҳамда Зафар Усмонов ҳимоя қилишди.
Бу муваффақиятдан кейин вакилларимизнинг қўлга киритган медаллари 4 та олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронзага етди.


Изоҳлар (0)